Янгиликлар

Коронавирус тарқалиши хавфининг олдини олиш учун киритилган  чора-тадбирларга мувофиқ ва мижозларга қулай шароитлар яратиш мақсадида «САВДОГАРБАНК» АТ жисмоний шахсларга аввал берилган 100 миллионгача кредитлар тўловлари бўйича кредит таътилларини эълон қилади.

  • 2020 йилнинг апрель ва май ойлари учун асосий қарз бўйича кредит тўловлари тўлов жадвали бўйича 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатга тенг тақсимланади;
  • Юридик шахслар кредит таътилларини расмийлаштириш учун ҳавола орқали ўтиб, кредит тўловларини кечиктириш учун электрон ариза шаклини тўлдиришлари ва жўнатишлари лозим: https://savdogarbank.uz/ru/statement/;
  • Кредит таътиллари давомида ўз вақтида сўндирилмаган кредит тўловлари учун кредит шартномасида назарда тутилган жарима ва пенялар ундирилмайди;
  • Кредит тўловларини сўндириш учун Savdogar Mobile мобил иловаси ёки ҳавола орқали ўтиб, www.savdogarbank.uz сайтимиздаги «Интернет Банкинг» хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Диққат!

Кредит таътиллари кредит қолдиғи ва ҳисобланган фоизлар тўловидан озод этмайди.
Таътиллар онлайн микроқарз, овердрафт ва муаммоли кредитларга нисбатан қўлланилмайди.